Ўзбекистон

Йўл четидаги савдо расталаридан қовун ва тарвуз харид қилмаслик тавсия этилди

Бу соғлиқ учун зарарли экани қайд этилган.

Йўл четидаги савдо расталаридан қовун ва тарвуз харид қилмаслик тавсия этилди

 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва аҳоли саломатлиги қўмитаси қовунни нотўғри истеъмол қилиш саломатлик учун салбий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.

 

Таъкидланишича, диетологлар фақат пишган қовунни – асосий овқатлар орасида, бошқа овқатлар билан аралашмасдан истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Уни оч қоринга, шунингдек кечқурун 17.00-19.00 соатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

 

"Кечқурун углеводларни истеъмол қилиш инсулин ва ёғларни сақлашнинг кўпайишига олиб келади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд: ошқозон яраси ёки гастритнинг кучайган даврида қовунни истеъмол қилмаслик керак. Қовун юқори калорияли маҳсулот эмас: Қовун юқори калория эмас – навига қараб 100 г. учун атиги 30-38 ккални ўз ичига олади. Калория миқдори паст бўлишига қарамай, қовун юқори гликемик индексга эга ва шакар миқдори кўпайган (банан каби 60-65), шунинг учун у диабет ва семизликка мойиллар учун маъқул маҳсулот эмас", — дейилади хабарда.

 

Шу билан бирга, қовун асаб тизими учун фойдали эканлиги ва кайфиятни яхшилаши таъкидланган. Ҳомиладор аёллар учун витамин Б9 ёки фолий кислотаси туфайли ҳомилалик асаб тизимининг тўғри ривожланиши учун қовунни истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовун, шунингдек, Қовун ич қотиши, кўришни яхшилаш, юрак фаолиятини яхшилаш, остеопороз, рахит ёки псориаз, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

 

Шунингдек, қўмита фуқаролардан тарвуз ва қовунларни йўл четидаги савдо расталаридан харид қилмасликка чақирди. Чунки, бундай полиз маҳсулотлари ва мевалар автотранспорт воситаларининг чиқиндиларидан токсик моддаларни ўзига ўзлаштиради ва соғлиқ учун зарарли ҳисобланади.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.