Ўзбекистон

Тошкент аэропортида 203 млнлик дорилар тўхтатиб қолинди

Дорилар Ҳиндистондан олиб келинаётган бўлган.

Тошкент аэропортида 203 млнлик дорилар тўхтатиб қолинди

Бугун, 22 июл куни Тошкент халқаро аэропортида 203 млн сўмлик дорилар Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётганда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида “Тошкент - АЭРОИБК ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Деҳли — Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон фуқаросининг 2 дона қора рангли қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ҳеч қандай рухсат этувчи ҳужжатларга эга бўлмаган, олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 132 млн сўм бўлган 465 дона ҳар хил турдаги ва номдаги дори воситалари борлиги аниқланган.

 

Худди шу рейс билан учиб келган яна бир Ўзбекистон фуқаросининг 1 дона қора рангли қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ҳеч қандай рухсат этувчи ҳужжатларга эга бўлмаган, олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 46 млн 285 минг сўм бўлган жами 381 дона ҳар хил тур ва номдаги дори воситалари борлиги маълум бўлган.

 

Шунингдек, айнан мазкур рейс билан учиб келган яна бир Ўзбекистон фуқароси хатти-ҳаракатларида ҳам шу ҳолат такрорланган. Фуқаронинг бир дона кўк рангли йўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ҳеч қандай рухсат этувчи ҳужжатларга эга бўлмаган, олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 25 млн сўм бўлган жами 121 дона 4 турдаги дори воситалари борлиги аниқланган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан кейин никоҳ қилган ёш оилаларга имтиёзлар белгиланди

2027 йилдан бошлаб илк бор никоҳ қилган ва ҳар икки тараф 21 ёшдан ошган ёш оилаларга қўшимча имтиёзлар берилади.

custom img

Ўзбекистон миллий табиий мерос объектларига доир талаблар белгиланди

Қурилишлар фақат табиий ва экологик тоза материаллардан амалга оширилади, талаблар бузилган тақдирда ишлар тўхтатилади ва зарар қопланади.

custom img

Халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланаётган шахслар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

custom img

Тошкентда 100 дан ортиқ дарахт ноқонуний кўчириб ўтказилгани аниқланди

Табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

custom img

Андижонда хонадонида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Шунингдек, 163 хил турдаги 286 минг 676 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари мусодара қилинди.

custom img

Ўзбекистон Лесото билан дипломатик алоқа ўрнатди

Лесото қироллиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 166-мамлакат бўлди.

custom img

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун қабул қилинди

Мазкур қонун билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

custom img

Ўзбекистонда сув танқислигининг олдини олиш бўйича 2026-йилги дастур тасдиқланди

Сувни тежайдиган ҳовузлар қуриш ва сув танқислигининг олдини олиш учун жами 120 миллиард сўм ажратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"