Ўзбекистон

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси онасини калтаклади

Ҳозирда у ўз вазифасидан четлаштирилган.

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси онасини калтаклади

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси онасини калтаклагани ҳақида маълумот тарқалди.

 

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шунингдек, айни дамда кекса аёлнинг калтакланишига айнан ким сабабчи бўлганлиги аниқланмаган. Жабрланувчининг ўзи ўғлига эмас, келинига қарши кўрсатма бермоқда.

 

Шунингдек, фуқаро М.И.да аниқланган тан жароҳатини оғирлик даражасини ҳамда руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий ва психиатрик экспертиза тайинланган. Тергов давом этмоқда.

 

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси тергов якунига қадар ўз вазифасидан четлаштирилганини маълум қилди.

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"