Ҳасанбой Дўстматов финалга чиқди
Финал баҳси 8 август куни тунда бўлади.

Бокс бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов финал йўлида Кабо-Верде вакили Давид де Пинага қарши рингга кўтарилди.
Якунда тажрибали боксчи Ҳасанбой рақиби устидан ғалаба қозониб, бокс бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг финалига йўл олди.
Ҳасанбой Дўсматов финалда мезбон спортчи, дунё рейтинги етакчиси Беннама Билол билан жанг қилади.
Ушбу икки боксчи ўтган йили Тошкентда бўлган Жаҳон чемпионатининг финалида ҳам учрашганди ва унда Ҳасанбой нокаут орқали ғалаба қозонган.







