Разамбек Жамалов ҳам Олимпиада чемпиони бўлди
Шу тариқа делегация ҳисобида олтинлар сони 6 тага етди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медаль. Мазкур медалга эркин курашчимиз Разамбек Жамалов муаллифлик қилди.
-74 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди.







