Россия қўшинлари Запороже АЭСда ёнғин уюштирди
Бу ҳақида Владимир Зеленский ўзининг Теlegram каналида Запороже атом электр станцияси биноси тепасида тутун кўтарилаётгани акс этган тасвирларни эълон қилди.

Украина етакчиси ёнғинни рус ҳарбийлари бошлаганини даъво қилмоқда. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, АЭС ҳудудида радиация кўрсаткичлари ҳозирча нормал ҳолатда.
Россиянинг “РИА новости” ахборот агентлиги Запороже АЭС ходимларига таяниб, станция нормал режимда ишлаётгани ҳақида хабар берди.
Украинанинг Никопол округи ҳарбий маъмурияти раҳбари Евгений Евтушенконинг ёзишича, россияликлар совитиш минорасида кўп сонли автомобиль шиналарини ёқиб юборишган.







