Кубаро Ҳакимова кумуш медални қўлга киритди
Бу ҳақида Париж Паралимпиадасини ёритаётган ҳамкасбимиз Учқун Намозов хабар қилди.

Ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Кубаро Ҳакимова 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.
Мусобақаларда Ф41 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган.







