энг долзарб

Россия ТИВ Ўзбекистон мактабларининг биридаги ҳолат юзасидан тушунтириш сўради

Депутат Алишер Қодиров рус дипломатининг бу чиқишига муносабат билдирди.

Россия ТИВ Ўзбекистон мактабларининг биридаги ҳолат юзасидан тушунтириш сўради

Россия ТИВ расмийси Мария Захарова кеча, 25 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 188-мактабда кузатилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон томонидан "расмий тушунтириш" сўраганини маълум қилди.

 

Брифингда Захаровага Ўзбекистоннинг Тошкентида содир бўлган юқоридаги ҳолат бўйича савол берган журналист ўқувчини «рус тилли» дея таништирган. Афтидан россиялик дипломат ҳам айнан шу жумлага эътибор қаратади ва Россия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида "ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласида ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас"лигини иддао қилади.

 

"Видео мазмуни болага нисбатан ўта хавотир ва ҳамдардлик уйғотмаслиги мумкин эмас. Биз Ўзбекистон томонидан расмий тушунтириш сўрадик. Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган дўстона муносабатларда ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласида ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас", — дейди Захарова.

 

Шунингдек, у "изчил чора-тадбирлар кўриш, жумладан, кўп асрлик алоқаларимизда рус тилининг қўлланилишининг фойдали таъсирини жамоатчиликка эслатиш, маданий-маърифий, илмий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ўзаро бойитиш керак"лигини қўшимча қилади.

 

"Ўзбекистон томонидан оммавий ахборот воситаларида тарқалган материалга ҳуқуқий баҳо бериш ва агар асосланса, болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган айбдорга нисбатан чора кўриш сўралади", — дейди Мария Захарова "ушбу масалани диққат билан кузатиб боришини" таъкидлар экан.

 

Ўз навбатида, "Миллий тикланиш" демократик партияси лидери Алишер Қодиров рус дипломатининг ушбу чиқишига муносабатини билдириб, жумладан, Ўзбекистоннинг "ички ишлари ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишлари"ни тавсия қилади.

 

"Бола ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилди ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилади!

Бизни ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди", – дейди Алишер Қодиров.

 

Партия лидери, шунингдек, Россия томонининг айни пайтдаги халқаро майдондаги муаммоларига шама қилади ва "текис жойда тўполондан фойда чиқмаслигини тушуниб етишди деган хулосага эртароқ шекилли", дея қўшимча қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили дарси пайти мактабга синов даври учун олинган ўқитувчи илк дарсидаёқ 6-синф ўқувчисини тартибсизлиги учун жазолагани, яъни уни ургани акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Тошкент шаҳар ММТБ ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари суриштирув ишларини олиб бораётганини билдирди.  

 

Россия томонининг Ўзбекистоннинг ички иши бўлган юқоридаги ҳолатга аралашуви бўйича эса, ҳозирча Ўзбекистон ТИВ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёки бошқа бир масъул идора бирор расмий изоҳ бергани йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Россия ТИВ Ўзбекистон мактабларининг биридаги ҳолат юзасидан тушунтириш сўради | Zamon.uz