Ўзбекистон

Тошкентда ОАВ ходимлари МИБда калтаклангани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Тошкентда ОАВ ходимлари МИБда калтаклангани айтилмоқда

Қайд этилишича, МИБ Чилонзор тумани бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор C.Ш. дан ундирувчи Д.Н. фойдасига 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши келиб тушган.

 

Ижро иши юзасидан алимент қарздорлигини ундириш масаласида давлат ижрочиси томонидан қарздор С.Ш. бир неча бор огоҳлантирилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганда, қарздор ундирувчи билан алимент масаласида келишиб олганини, қолаверса ОАВ вакили эканини айтиб, масалани ўзи ҳал этишини билдирган.

 

Бироқ ундирувчига қарздор умуман алимент тўламаётгани маълум бўлгач, давлат ижрочиси алимент мажбурияти тўланмаган тақдирда, унга нисбатан қонуний чора кўришини билдирган.

 

Шундан сўнг, 8 октябрь куни С.Ш. ва ОАВ вакиллари Бюронинг Чилонзор бўлимига келишган ва давлат ижрочиси билан қўпол муомалада бўлган ва давлат ижрочилари уларга нисбатан куч ишлатгани ҳақида видео хабарларни юборган.

 

Давлат ижрочилари уларга ижро ҳаракатларига қаршилик қилмасликни ва қарздор С.Ш. га нисбатан МЖтКнинг 474-моддаси билан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига юборилишини маълум қилган.

 

Бюронинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан қарздорга нисбатан қўпол муомалада ёки бошқача йўсиндаги хатти-ҳаракатлар бўлмаган. Қолаверса, бюронинг Чилонзор тумани бўлимига чақирув билан келган ички ишлар ҳамда тез ёрдам ходимлари иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"