Ўзбекистон

Бир қанча авиакомпаниялар парвоз йўналишларини ўзгартирди

Бунга Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлмоқда.

Бир қанча авиакомпаниялар парвоз йўналишларини ўзгартирди

 

Эрон устидаги ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир қанча авиакомпаниялар парвоз йўналишларини ўзгартирди. Бу ҳақида "Uzbekistan airports" хабар бермоқда.

 

Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб "Jazeera airways" авиакомпаниясининг Тошкент – ​​Қувайт йўналиши бўйича Ж9-1650 рейси соат 04:50да учиб Тошкент аэропортига қайтди – самолёт маҳаллий вақт билан соат 07:06да жўнаш аэропортига қўнди.

 

Шунингдек, "Fly Dubai" авиакомпаниясининг Душанбе – Дубай йўналиши бўйича Ф3-778 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 08:32 да Тошкентга келиб қўнди. Экипажнинг дам олиши муносабати билан Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 21:00га белгиланган. Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади.

 

"Fly Dubai" авиакомпаниясининг Тошкент – ​​Дубай йўналиши бўйича рейси ҳам соат 04:58да ҳавога кўтарилиб, 06:58 да Ашхободдаги муқобил аэродромга қўнди. Шунингдек, Мадина – Фарғона йўналиши бўйича рейс ҳам Тошкент вақти билан соат 08:17 да Ал-Мактум (Дубай) аэропортига қўнган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бир қанча авиакомпаниялар парвоз йўналишларини ўзгартирди | Zamon.uz