Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши аниқ бўлди
Шаҳар ҳокимининг қарорига асосан иситиш тизими бошқичма-босқич амалга оширилади.

Ҳокимлик "кўплаб мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ" Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилган.
Шунга мувофиқ, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
"Турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликларни аниқласангиз ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганлигининг гувоҳи бўлсангиз 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз", — дейилади ҳокимлик хабарида.







