Спорт

АПЛ 10-тури сарҳисоби

“Борнмут” сенсацион тарзда амалдаги чемпионни таслим қилди, “Арсенал” “Нюкасл”га мағлуб бўлди, “Ливерпуль” эса “камбэк” эвазига турнир пешқадамига айланди. Шу ва бошқалар ҳақида – Англия премъер лигаси навбатдаги тур натижалари.

АПЛ 10-тури сарҳисоби

Ираола шогирдларидан чемпионларга мастер-класс

 

“Манчестер Сити”нинг ушбу мавсумдаги дастлабки мағлубияти ҳар қандай гранд жамоа билан содир бўлиши мумкин бўлган ҳолат албатта, аммо “шаҳарликлар”нинг охирги 2 ўйини Пеп Гвардиола стандартларига яқин ҳам келмаслиги клуб муҳлисларини анча саросимага солган бўлиши аниқ.

 

Ушбу ғалаба учун “Борнмут” клубини, жумладан клуб футболчилари Антуан Семеньо, Лъюис Кук ва Милош Керкезларни алоҳида олқишлаб қўйиш лозим. Улар бутун ўйин давомида ўзларидаги ғалабага бўлган иродани намйиш қилишди ҳамда бугунги кунда нафақат Европа, балки бутун дунёдаги кучли 5 та клубдан бири бўлган “Манчестер Сити” устидан ишончли ғалаба қозонишди.

 

Тўғри, меҳмонлар “Виталити Стэдиум”га таркибда бир қатор йўқотишлар билан ташриф буюришди, аммо Андони Ираола ушбу баҳсда Хосеп Гвардиолага мастер-класс ўтиб берди. У ҳозирги кунда ўзининг оптимал формасида бўлиб турган Ганалик вингер Антуан Семеньони ёши анча ўтиб, олдинги тезлигидан асар ҳам қолмаган Кайл Уокер қанотига жойлаштирди. Гвардиола эса ушбу дуэлдаги мағлубиятни тан олган ҳолда ўз сардорини марказий ҳимояга ўтказишга мажбур бўлди.

 

Қайтараман, бу каби мағлубиятлар ҳар қандай кучли жамоалар билан содир бўлиши мумкин, айниқса АПЛда.

 

Топ-3 га ҳуш келибсан “Форест”

 

“Ноттингем Форест” 10 та дастлабки ўйиндан сўнг ўз дарвозасидан атиги 7 та гол ўтказиб юборди. Бу ўтган мавсумда лигада зўрға жон сақлаган “аутсайдер” учун кутилмаган натижа. “Ўрмончилар” бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту томонидан ёзги трансферлар вақтида жамоага ҳимоячилар Никола Миленкович ҳамда Алекс Мореноларнинг қўшилиши “Форест” ҳимоясида ўзига ҳос баланс ҳосил қилди.

 

АПЛнинг 10-тури доирасида “Ноттингем Форест” “Сити Граунд”да “Вест Хэм Юнайтед”ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Вест Хэм” томонидан бутун ўйин давомида мезбонлар дарвозасига бор-йўғи 3 та зарба йўлланди ва улардан фақат биттаси аниқ бўлди. Мезбонлар эса ушбу ғалаба орқали турнир жадвалининг 3-ўринига кўтарилиб олишди.

 

Қийин вазиятдан усталик билан чиқишнинг Эдди Хау формуласи

 

Миллий чемпионат ҳамда Лига кубогидаги “Челси”га қарши ҳамда ушбу мавсумда чемпионлик учун даъвогар ҳисобланган “Арсенал” билан бўлиб ўтган ўйинлар бошқача натижалар билан якунланганида “Нюкасл” бош мураббийи Эдди Хау кучли босим остида қолиши турган гап эди. Якунда эса барчаси “Ҳаккалар” учун ижобий якунланди: “Челси” билан дуранг ва ғалаба (“Челси” Лига кубогини тарк этди) ҳамда “Арсенал” устидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба.

 

“Нюкасл”нинг “Канонирлар” устидан қозонилган ғалабаси уларни турнир ўртамиёнасига айлантирган бўлса, “Арсенал”нинг чемпионлик борасидаги амбицияларига катта сўроқ белгисини қўйди. Микел Артета Мартин Эдегорнинг таркибда эмаслигидан ҳохлаганча нолиши мумкин, фақат жароҳатлар гирдобида қолган “Нюкасл”га қарши ўйиндан кейин эмас.

 

Катта саҳнада Доминик Соланке

 

Бир пайтлар қийин вазиятларда Ҳарри Кейнга суянадиган “Тоттенҳэм Хотспур”нинг ҳужум чизиғи янги қаҳрамонга муҳтож. Ушбу қаҳрамон эса Доминик Соланке бўлиши лозим, ҳар ҳолда унинг марказий ҳужумчи эканлиги, Кейнга ўринбосар сифатида кўрилганлиги ва албатта унинг клуб тарихидан энг қимматга (бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 76 млн евро) сотиб олинган футболчи эканлиги буни тақозо этади.

 

Дастлабки турларда у ўзининг сермаҳсуллигини намоиш қила олмаган бўлсада, “Шпорлар” бош мураббийи Анге Пастокоглу Соланкени жамоага фақат фойда келтираётгани ҳамда унинг гол киритишни бошлаши фақатгина вақт масаласи эканлигини эътироф қилишдан чарчамаётган эди.

 

Пастекоглунинг фикрлари қанчалик тўғри эканлигини “Тоттенҳэм” мухлислари АПЛ 6-тури доирасида “Олд Траффорд” да “Қизил иблислар”га қарши ўйинда гувоҳ бўлишган бўлса, бош қаҳрамонсиз қолган “Тоттенҳэм Стэдиум” саҳнасига у 10-турда “Астон Вилла” билан ўйинда чиқди. Рақиблар ҳужумчиси, Англия терма жамоаси аъзоси Олли Уоткинсдан фарқли ўлароқ Соланке яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олди (2та гол ва 1 та ассист) ҳамда “Тоттенҳэм”нинг ишончли ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

 

Алишер Ғойибов тайёрлади. 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.