Ўзбекистон

БМТ Ўзбекистонга миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларни тайёрлашда ёрдам беради

Озарбайжон пойтахтида ушбу масала муҳокама қилинди.

БМТ Ўзбекистонга миллий миқёсда белгиланган ҳиссаларни тайёрлашда ёрдам беради

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Ўзбекистон Миллий павильонида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP29) доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг экологик муаммолар бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда иштирокчилар ИҲТ давлатларининг атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги маърузаларини тақдим этдилар ва экологик барқарорликни таъминлашда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилдилар.

 

“Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти минтақасида дунёдаги энг ноёб экотизимлар, шунингдек, сув ва биологик хилма-хилликнинг энг катта захиралари жойлашган. Аммо бу атроф-муҳитнинг жиддий заифлиги бўлган минтақадир. Қурғоқчилик ва сув тошқини каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор келажакни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз кераклигини эслатади.

 

Ўзбекистон доимо экология масалаларида ҳамкорлик тарафдори бўлиб келган. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мулоқот ва ҳамкорлик платформаси сифатида ўзининг қадр-қимматини аллақачон исботлаб бўлган, бироқ у бугунги куннинг ошиб бораётган экологик муаммоларини ҳал этиш учун ҳам ривожланиши керак”, — деди Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Обиджон Қудратов.

 

Муҳокамалар чоғида қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, чўлланишга қарши курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш каби қўшма экологик лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган аниқ ташаббуслар илгари сурилди.

 

Илғор тажриба ва технологиялар алмашиш, шунингдек, иқлим ўзгариши соҳасидаги илмий тадқиқотларни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Аъзо мамлакатлар вакиллари экологик муаммоларга янада самарали қарши туриш учун ИҲТ механизмлари орқали саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.