энг долзарб

Путин фавқулодда баёнот билан чиқди

Россия президенти баёнотида АҚШнинг Украинага Россияга узоқ масофали қуроллар билан ҳужум қилишига рухсат берганига изоҳ берди.

Путин фавқулодда баёнот билан чиқди

Путиннинг баёнотидан асосий иқтибослар:

 

◾️ Можаро глобал характердаги элементларга эга бўлди;

 

◾️ Украина Қуролли кучлари 21 ноябрь куни Storm Shadow ва HIMARS ракеталари билан Россия ҳудудига ҳужум қилди;

 

◾️ Душман зарбалардан кейин ўз мақсадларига эриша олмади;

 

◾️ Россияга қарши узоқ масофали қуролларни улар ишлаб чиқарилган мамлакатлар мутахассисларисиз қўллаш мумкин эмас, буни яхши биламиз;

 

◾️ Россия Қуролли Кучлари Украинадаги саноат объектларидан бирига ўрта масофага мўлжалланган ядровий бўлмаган гипертовушли “Орешник” мажмуаси ракеталари билан зарба берди ва нишонни йўқ қилди;

 

◾️ “Орешник”дан фойдаланиш АҚШнинг ўрта ва қисқа масофага мўлжалланган ракеталарни ишлаб чиқариш ва жойлаштириш режаларига жавобимиз ҳисобланади;

 

◾️ Россия қўшинлари бутун фронт чизиғи бўйлаб муваффақиятли олдинга силжимоқда. Махсус ҳарбий операциянинг барча вазифалари бажарилади;

 

◾️ Мавжуд ракеталарга қарши мудофаа тизимлари, жумладан, Европадаги Америка қуроллари “Орешник” каби ракеталарни тута олмайди. Россиянинг замонавий ракеталари нишонларга сониясига 2-3 км тезликда ҳужум қилади;

 

◾️ Биз ўз қуролларини Россия нишонларига қарши қўллашга имкон берадиган давлатларга қарши қурол ишлатиш ҳуқуқига эгамиз;

 

◾️ Россия зиддиятни тинч йўллар билан ҳал қилишни афзал кўради, лекин воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига ҳам тайёр. Ҳар қандай ҳаракатга доим жавоб қайтарамиз;

 

◾️ “Орешник” каби тизимлардан фойдаланилган тақдирда Россия тинч аҳолини олдиндан огоҳлантиради;

 

◾️ Қўшма Штатлар узоқ масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича келишувни бузиб, хатога йўл қўйди. Улар ракета тизимларини дунёнинг турли минтақаларига жойлаштирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Путин фавқулодда баёнот билан чиқди | Zamon.uz