Ўзбекистон

30 ноябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда.

30 ноябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

30 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, Устюртда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  0-5, кундузи  5-10 даража илиқ, чўл ҳудудларида  кечаси  2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи  2-7 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб баъзи туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи  5-10 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим ҳудудларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир,қор)  бўлади. Баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Жойларда туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  ва кундузи  0-5 даража илиқ бўлади.  

 

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

custom img

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"