Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 10 йилда қарийб 3 баравар кўпайган
2015 йилда 8,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 24,1 млн тоннага етган.

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 16,2 млн тонна цемент ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда республикада 24,1 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичга нисбатан қарийб уч баравар кўп.
Цемент ишлаб чиқариш ҳажми йиллар кесимида қуйидагича:
- 2015 йил — 8,5 млн тонна;
- 2016 йил — 8,6 млн тонна;
- 2017 йил — 9,1 млн тонна;
- 2018 йил — 9,1 млн тонна;
- 2019 йил — 10,5 млн тонна;
- 2020 йил — 11,9 млн тонна;
- 2021 йил — 13 млн тонна;
- 2022 йил — 13,1 млн тонна;
- 2023 йил — 14,6 млн тонна;
- 2024 йил — 17,6 млн тонна;
- 2025 йил — 24,1 млн тонна.








