Спорт

“Олтин тўп” учун учта асосий номзод

Улар айни вақтда жамоаларининг етакчи футболчилари ҳисобланади.

“Олтин тўп” учун учта асосий номзод

2024 йилги “Олтин тўп” кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бироқ, келаси йили футболдаги энг нуфузли шахсий совринни ким қўлга киритиши кўпчилик учун жуда ҳам қизиқ. Бу галги соврин учун "Ливерпул" етакчиси кўпроқ лойиқ кўрилмоқда.


Муҳаммад Салоҳ "Ливерпул"


Салоҳ "Ливерпул" билан 2025 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтириш борасидаги муваффақиятсиз музокаралар фонида жамоасини Премьер-лигадаги ғалаба сари бошламоқда. Мисрлик футболчи Англия чемпионатининг 12 учрашувида 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Салоҳ "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" билан ўйинларда жамоасига ғалаба келтирди. "Ливерпул" вингери Чемпионлар лигасида ҳам самарали ҳаракат қилмоқда - бешта ўйинда 1+4 гол урди.


Собиқ жаҳон чемпиони Роберт Пиреснинг фикрича, Салоҳнинг бу йилги “Олтин тўп”га номзодлар рўйхатига киритилмагани хато бўлган.


"Олтин тўп"га даъвогарлар рўйхатидан Салоҳнинг чиқариб ташланиши адолатсизлик бўлди. Бу Салоҳ учун эмас, бошқалар учун йўқотиш. Бундай вазиятлар футболчиларнинг айби эмас, журналистларнинг хатоси ҳисобланади. Кўплаб буюк футболчилар - Терри Анри, Хави, Андрес Иниеста ҳам бу совринни қўлга киритмаган. Салоҳнинг “Олтин тўп”га даъвогарлар рўйхатида йўқлиги баъзи одамлар футбол ҳақида кўп нарса билмаслигидан далолат беради”, - деган Пирес интервьюларининг бирида.


Роберт Левандовски "Барселона"


Полшалик марказий ҳужумчи "Бавария"да бирга ишлаган янги бош мураббий Ханс-Дитер Флик "Барселона"га келганидан кейин янада ёрқин ўйин кўрсатмоқда. Фликнинг услуби ва тактикаси Левандовскига жуда мос келади. Бу мавсум Испания чемпионатида Роберт 14 ўйинда 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигасида Левандовски бешта ўйинда 7 та гол урди. Поляк 2020 йилда кўпчиликнинг фикрига кўра, ноҳақ равишда "Олтин тўп"сиз қолган.


"Мен "Олтин тўп"ни қўлга киритмаганимнинг сабабини тушунмадим. Мен тушунаман, баъзида футбол сиёсат каби ишлайди. Ахир футбол бор жойда бизнес ҳам бор. Бизнес бор жойда сиёсат ҳам бор. Тўрт йилдан сўнг "Олтин тўп" берилса, уни қабул қилишга тайёрманми? Албатта", - деб тан олганди Левандовски.


Ҳарри Кейн "Бавария"


Инглиз ҳужумчиси ҳали мукофотлар билан муваффақиятга эриша олмади. Клуб миқёсида ҳам, индивидуал миқёсда ҳам у омадсизликка учрамоқда. Кейн "Бавария"да жуда яхши формада. Германия чемпионатининг 11 та учрашувида Ҳарри 14 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигасида бешта ўйинда 5+1 кўрсаткичига эга. Англиялик футболчи 43 учрашувда элликта гол уриб, Бундеслиганинг янги рекордини ўрнатди. Ҳатто Эрлинг Ҳоланд ҳам немис футболида бундай ажойиб стартни қайд этмаган.


"Ўтмишда ажойиб мавсумларни ўтказдим, аммо "Олтин тўп" ва бошқа совринларга эга бўлиш учун жамоа билан ҳеч нарса ютмаганман. Барчаси жамоа билан нимага эришишингга боғлиқ”, - деган "Бавария" ҳужумчиси.


Бошқалар


2025 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун бошқа даъвогарлар орасида Виниcиус Жуниор ("Реал"), Ламин Ямал ("Барселона"), Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”), Коул Палмер ("Челси") ва бошқа жаҳон юлдузлари бор. Виниcиус Жуниор жорий мавсум чемпионат ва Чемпионлар лигасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ямал 17 та ўйинда 6+8 натижа қайд этди. Ҳоландда 17 ўйинда 17 та гол бор. Палмер Премьер-лиганинг 12 та учрашувида 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. "Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Салоҳ ва Ҳоланд билан бирга Англия Премьер-лигасининг энг муваффақиятли уч ўйинчисидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Олтин тўп” учун учта асосий номзод | Zamon.uz