Конгода эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда
Ҳукумат “юқори даражада шайлик” ҳолатини эълон қилди.

Конго Демократик Республикаси ҳукумати ўлимга олиб келадиган номаълум касаллик туфайли “юқори даражада шайлик” ҳолатини эълон қилди.
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, КДРда 140 дан ортиқ одам номаълум М касалликдан ҳалок бўлган. Касаллик юқтирган барча одамларда юқори иситма ва кучли бош оғриғи каби аломатлар кузатилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазиятдан хавотирда эканлигини ва мамлакат расмийлари билан касалликни ўрганиш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилди.







