Ўзбекистон

Енгил саноатдаги натижалар ва таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачилик ва чарм саноатидаги ислоҳотлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Енгил саноатдаги натижалар ва таклифлар кўриб чиқилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни тўқимачилик ва чарм саноатидаги ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Бу тармоқлар аҳоли бандлиги ва экспортда катта ўринга эга. Хусусан, бундай корхоналарда 430 минг фуқаро иш билан таъминланган. Енгил саноатнинг жами ишлаб чиқаришдаги улуши 14 фоизни, экспортда 16 фоизни ташкил қилади. Лекин бугунги мураккаб шароитда ташқи бозордаги вазият тез ўзгараяпти. Бунинг таъсирида экспорт нархлари ип калавада 9 фоизга, газламада 15 фоизга, тайёр маҳсулотда 13 фоизга тушган. Асосий экспорт бозорларимизда тайёр маҳсулот олиш камайган.

 

Йиғилишда бу вазиятга мослашиб ишлаш, ички имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш чоралари муҳокама қилинди. Январь-ноябрь ойларида тўқимачилик экспорти 2,6 миллиард долларни ташкил қилди. Соҳадаги имкониятлар ҳисобига буни ошириш мумкинлиги таъкидланди.

 

Жаҳон бозорида тола нархи пасайиб бораётган шароитда тола ва ип калавани чуқур қайта ишлашни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналарини қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Бу орқали ип калавани қайта ишлаш даражасини 70 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Шу билан бирга, бу йил қўй ва эчки териси экспортидан 10 фоизлик йиғим бекор қилингани натижасида 3 миллион долларлик экспорт шартномалари тузилган. Буни келаси йил ҳам давом эттириб, экспортни ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Чарм саноати корхоналарини хомашё билан узлуксиз таъминлаш чоралари ва келгусидаги режалар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди. Чарм саноатида бичувчи, тикувчи, косиб каби ўрта бўғин кадрлари етишмаётгани, бу йўналишда йилига бор-йўғи 167 нафар мутахассис тайёрланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис, пойабзал ишлаб чиқариш ривожланган Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги етакчи корхоналарни техникумларга боғлаб, “дуал таълим”ни йўлга қўйиш зарурлиги айтилди.

 

Йиғилишда келгуси йилга мўлжалланган режалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Қайд этилганидек, енгил саноат тармоғига 2 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестисия жалб қилиб, 82 та йирик лойиҳани амалга ошириш ҳамда 25 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 4 миллиард долларга, чарм маҳсулотлари экспортини 250 миллион долларга олиб чиқиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"