Ўзбекистон

“Яшил лойиҳалар” атроф-муҳит учун қандай аҳамиятга эга?

Президент Фармони лойиҳасида бу борада таклифлар киритилган.

“Яшил лойиҳалар” атроф-муҳит учун қандай аҳамиятга эга?

2025 йилда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида “яшил лойиҳалар"ни амалга ошириш кўзда тутилган. «Ўзбекистон–2030» стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида бу борада таклифлар ўрин олган.

 

Унга кўра, сув ва хомашёлардан самарали фойдаланиш, ҳаво ва тупроқ сифатини яхшилаш, барқарор қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, экотуризм, яшил транспорт, яшил бинолар, қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Амалиётга татбиқ этилиши

 

Таклифда 2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 10 фоизи, 2027 йилдан бошлаб – 25 фоизи, 2030 йилдан бошлаб эса 50 фоизи “яшил компонентлар” бўлиши кераклиги таъкидланган. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган углерод нейтраллигига эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, атроф-муҳитни асраш, яшиллик даражасини ошириш ва “яшил лойиҳалар”ни амалга оширишга қаратилган “яшиллик дастурлари” Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

 

Қолаверса, ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва “яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинги юритиб борилади.

 

Долзарблиги

 

Республикада иқлим ўзгариши оқибатида об-ҳавонинг кескин кўтарилиши, музликларнинг деградацияси, чанг бўронлари сонининг кўпайиб бориши, тупроқ шўрланиши, сел оқимларининг пайдо бўлиши, қурғоқчиликка дучор бўлаётган ер майдонларининг ошиши ва бошқа омиллар салбий табиий ҳодисаларга сабаб бўлмоқда.

 

Саноат ишлаб чиқариши, энергетика, қурилиш, транспорт, қазилма бойликларни қазиб олиб қайта ишлаш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар, иссиқхона газларининг ташланиши оқибатида иқлим ўзгаришига таъсир ўтказиб келмоқда.

 

Республикада ҳаво ҳароратининг ўртача ўсиш суръати ҳар 10 йилда 0,29 даражани ташкил этган, бу кўрсаткич глобал исиш тезлигидан 2 баробарга юқори. Глобал иқлим ўзгариши натижасида Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил давомида музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида сув ресурси 5 фоизга, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистонда 2015 йилгача бўлган даврда сувнинг умумий тақчиллиги 3 млрд куб метрдан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2030 йилга бориб 7 млрд куб метрни, 2050 йилга бориб эса 15 млрд куб метрни ташкил қилиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, йиллик ўртача ҳароратнинг 2 даражага ошиши 50 фоиз, 4 даражага ошганда эса 78 фоиз музликларнинг йўқолишига олиб келади.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.