Ўзбекистон

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тайёрланган тегишли қарор лойиҳаси 4 сентябрь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Ҳужжат 19 сентябргача жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

 

Лойиҳага кўра, 2026 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳридаги автобус ва метро йўналишларида бир йўловчи қатнови учун ҚҚС билан нақд тўловда 3 минг сўм ундириш таклиф этилмоқда. Бир марталик электрон тўловда эса рағбатлантирувчи чегирма ҳисобига йўлкира 2,5 минг сўм бўлиши кўзда тутилган.

 

Бир йўловчининг багажини ташиш хизмати учун ҚҚС билан 4 минг сўм ундириш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, транспорт карталаридан фойдаланадиган йўловчилар учун қатновлар сонига қараб тариф режалари белгиланади.

 

Фақат автобусдан фойдаланиш учун:

 

  • 1 кунлик — 11,5 минг сўм;
  • 5 кунлик — 42,5 минг сўм;
  • 7 кунлик — 54 минг сўм;
  • 10 кунлик — 84,5 минг сўм;
  • 15 кунлик — 127 минг сўм;
  • 20 кунлик — 169,5 минг сўм;
  • 30 кунлик ва бир ойлик — 250 минг сўм.

 

Автобус ва метродан биргаликда фойдаланиш учун:

 

  • 1 кунлик — 13,5 минг сўм;
  • 5 кунлик — 57,5 минг сўм;
  • 7 кунлик — 73 минг сўм;
  • 10 кунлик — 115,5 минг сўм;
  • 15 кунлик — 173 минг сўм;
  • 20 кунлик — 231 минг сўм;
  • 30 кунлик ва бир ойлик — 345 минг сўм.

 

Узоқ муддатли тарифларда ҳам чегирмалар назарда тутилган. Фақат автобус учун 3 ойлик тариф 682,5 минг сўм, 6 ойлик 1,17 миллион сўм ва йиллик тариф 1,95 миллион сўм этиб белгиланиши мумкин.

 

Автобус ва метродан биргаликда фойдаланиш учун эса 3 ойлик тариф 945 минг сўм, 6 ойлик 1,62 миллион сўм ва йиллик тариф 2,7 миллион сўм бўлиши таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, транспорт картасидан фойдаланганда бир соат ичида бир йўналишдан бошқасига ўтиш учун имтиёзли ва бепул тарифлар жорий этилиши кўзда тутилган. Айрим алмашишларда биринчи автобус учун 2,5 минг сўм, иккинчи транспорт учун 1,5 минг сўм тўланади, учинчи ва кейинги транспортга ўтишда эса ҳақ олинмайди.

 

Қарор лойиҳасида мазкур тарифларни 1 октябрдан жорий этиш таклиф қилинган. Ҳужжат ҳозирча лойиҳа мақомида бўлиб, унинг якуний шакли жамоатчилик муҳокамасидан кейин белгиланади.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.