Жаҳон

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Исроил кучлари сўнгги бир ҳафта ичида ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда 100 нафардан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Фаластинлик маҳбуслар жамияти (PPS) пайшанба куни маълум қилишича, Исроил кучлари ҳудуд бўйлаб ҳибсга олиш амалиётларини кучайтирган. PPS ҳибслар давомида дала шароитида сўроқ қилиш, жисмоний тажовуз, маҳбусларнинг оила аъзоларига таҳдид қилиш ва айрим ҳолатларда судсиз қатл этиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилганини даъво қилган.

 

Шунингдек, Исроил кучлари уйларни кенг кўламда тинтув қилгани, мулкларга зарар етказгани ва айрим уйларни ҳарбий мақсадларда эгаллаб тургани айтилмоқда. Айрим фаластинликлар эса қариндошларига босим ўтказиш мақсадида ҳибсда ушлаб турилган.

 

Икки нафар журналист ҳамда яна бир неча собиқ маҳбус ҳам ҳибсга олинган.

 

Ташкилот Исроил кўчманчилари фаластинликлар ва уларнинг мол-мулкига ҳужумлар уюштираётганини ҳам билдирган. Унга кўра, ҳужумлар калтаклаш, йўлларни тўсиш ва транспорт воситаларига ҳужум қилишни ўз ичига олган ҳамда айрим ҳолларда Исроил кучлари ҳимояси остида амалга оширилган.

 

PPS Исроилнинг 2023 йил октябрида бошланган уруши ортидан Ғарбий Соҳилда 25 мингдан ортиқ фаластинлик, Ғазода эса яна минглаб одам ҳибсга олинганини маълум қилган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.