Ўзбекистон

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Ўзбекистонда 77 та қаттиқ маиший чиқинди полигонида чиқиндиларни саралаш хизматини ташкил этиш учун танловлар эълон қилинди.

 

Танловлар Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан давлат харидларининг электрон платформасига жойлаштирилган.

 

Лотлар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

 

  • Бухоро вилояти — 8 та;
  • Жиззах вилояти — 11 та;
  • Қашқадарё вилояти — 4 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 2 та;
  • Навоий вилояти — 7 та;
  • Наманган вилояти — 6 та;
  • Самарқанд вилояти — 2 та;
  • Сурхондарё вилояти — 6 та;
  • Сирдарё вилояти — 2 та;
  • Фарғона вилояти — 6 та;
  • Хоразм вилояти — 9 та;
  • Андижон вилояти — 8 та;
  • Тошкент вилояти — 6 та.

 

Танловлар орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш, иккиламчи хомашёдан самарали фойдаланиш ҳамда қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон ҳамда 2025 йил 24 мартдаги 56-сон фармонларида чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш жараёнларига хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларни жалб этиш, шунингдек, чиқиндиларни саралаш фаолиятини амалга оширувчи инвесторларни белгиланган тартибда танлаб олиш вазифалари белгиланган.

 

Агентлик ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан ҳудудий бошқармаларга чиқинди полигонларида саралаш ишларини ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ҳам тасдиқланган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.