Ўзбекистон

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, уларни қайта ишлаш ва электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

 

Қайд этилишича, 2026-2027 йилларда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Уларнинг умумий қиймати 933 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳалар Хитой компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

 

1 сентябрь ҳолатига кўра, ушбу лойиҳалар доирасида 286,8 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган. Маҳаллий маҳсулот ва хизматлар хариди 76,6 миллион долларга етган. Қурилиш ишларига 2 минг нафар маҳаллий ишчи жалб этилган.

 

Лойиҳалар Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида амалга оширилади. Қашқадарё ва Самарқанддаги заводларни 2026 йилда, қолган ҳудудлардаги қувватларни 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

 

Корхоналар тўлиқ ишга тушгач, йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланади ҳамда 1,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, “ноль чиқинди” тамойилига босқичма-босқич ўтиш, полигонларга юкламани камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш имкони кенгаяди.

 

Тақдимотда чиқиндилардан энергия олиш бўйича Сингапур, Жанубий Корея, Хитой компанияларининг яна 5 та истиқболли инвестиция лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Уларнинг умумий қиймати 625 миллион доллар бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши назарда тутилган.

 

Ушбу лойиҳалар натижасида йилига 1,9 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 635 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. 500 та янги иш ўрни яратилади, 158 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилиниб, иссиқхона газлари ҳажми 316 минг тоннага камайтирилади.

 

Мутасаддилар полигонлар ва чиқинди ёқиш заводларини ташкил этиш харажатлари, ер майдонларига эҳтиёж, бюджет тушумлари ва экологик самарадорлик бўйича таққослама таҳлилларни тақдим қилди. Хорижий тажриба асосида чиқиндиларни атроф-муҳитга минимал даражада таъсир кўрсатган ҳолда ёқиш ва инвесторлар мажбуриятлари бўйича асосий шартлар кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари лойиҳаларни жадаллаштириш, инвесторлар учун зарур инфратузилма ва ташкилий шароитларни яратиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда соҳада малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

 

Бу борада “Green University”, Самарқанд давлат университети ва Қарши давлат университети билан ҳамкорликда чиқинди ёқиш заводлари учун 1 минг нафар мутахассисдан иборат кадрлар захирасини шакллантириш вазифаси белгиланди.

 

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.