Ўзбекистон

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ўзбекистондан турли тарихий даврларда олиб чиқиб кетилган ноёб тарихий ёдгорликлар, археологик ашёлар, нодир қўлёзмалар ва санъат асарларини излаш ҳамда мамлакатга қайтариш учун Президент ҳузурида махсус комиссия тузилади.

 

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга маданий  асраб-авайлаш ва ривожлантириш бўйича тақдимотда маълум қилинди.

 

Комиссия маданий бойликларни тизимли излаш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонга қайтариш масалалари билан шуғулланиши кўзда тутилган.

 

Тақдимотда, шунингдек, тарихий мерос ва замонавий инфратузилмани уйғунлаштирувчи янги лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, анъанавий усуллар ва замонавий лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ҳамда реставрация технологияларини бирлаштирадиган ихтисослаштирилган мозаика марказини ташкил этиш таклиф этилмоқда. Марказ Тошкент мозаика мактабини сақлаш, мутахассислар тайёрлаш ва монументал санъатнинг янги йўналишини ривожлантириш майдонига айланади. Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди. 

 

Савдо нуқталарининг тартибсиз жойлашуви тарихий объектларнинг визуал яхлитлигини бузиши ва туристлар учун ноқулайликлар келтириб чиқариши қайд этилди. 

 

Янги лойиҳа анъанавий савдо руҳини сақлаш, ҳунармандлар учун шароит яратиш, кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, янги туристик нуқтани шакллантиришга қаратилган. 

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.