Ўзбекистон

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Ўзбекистонда “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган даражада шовқин чиқаришга айрим вақтларда йўл қўйилмайди.

 

Қонун билан шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси тушунчаси ҳам белгиланди. Бу санитария қоидалари ва нормаларида белгиланган, одамни сезиларли даражада безовта қилмайдиган ҳамда инсон организмида жиддий ўзгаришларга олиб келмайдиган шовқин даражаси ҳисобланади.

 

Қонунга кўра, йўл қўйиладиган даражадан юқори бўлган ва фуқароларнинг осойишталиги ҳамда нормал дам олишига халақит берадиган шовқинларга турар жойлардаги маиший фаолият, қурилиш ишлари, қурилиш техникаси ва транспорт воситалари, шунингдек, турли транспортларнинг ҳаракати натижасида юзага келадиган шовқинлар киради.

 

Бундай шовқинлар чиқаришга:

 

  • иш кунлари 23:00 дан 07:00 гача;
  • дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари 22:00 дан 09:00 гача йўл қўйилмайди.

 

Шовқиннинг зарарли таъсири оқибатида етказилган зарар учун суд орқали компенсация ундириш мумкин.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.