Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Медеу” тоғ-чанғи кластерига ташриф буюрди

Мажмуа спорт, туризм ва маданият кластери сифатида фаолият юритади.

Шавкат Мирзиёев “Медеу” тоғ-чанғи кластерига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Медеу” тоғ-чанғи кластерига ташриф буюрдилар.

 

Давлатимиз раҳбарига сел-сув тошқинларидан ҳимоя қилиш мақсадида денгиз сатҳидан 1750 метр баландликда барпо этилган “Медеу” тўғонининг яратилиш тарихи ва архитектуравий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.

 

“Медеу” тўғонининг тепасига 842 поғонадан иборат “Саломатлик зинапояси” олиб боради. 2011 йилда тўғон ёнида «Шимбулоқ» тоғ-чанғи масканига элтувчи 4,5 километр узунликдаги дор йўли қурилган.

 

“Медеу” спорт мажмуаси 1972 йилда барпо этилган бўлиб, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда жойлашган.

 

Мажмуа муз майдонининг юзаси 10,5 минг квадрат метр бўлиб, бир вақтда 3 минг нафаргача кишини қабул қила олади. Ҳар йили унга 400 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюради.

 

Бугунги кунда мажмуа спорт, туризм ва маданият кластери сифатида фаолият юритмоқда. Спорт мусобақалари, оммавий коньки учиш, маданий тадбирлар, фестиваллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

 

2011 йилда бу ерда ВИИ қишки Осиё ўйинлари, 2017 йилда Бутунжаҳон Универциада мусобақалари ўтказилган.

 

Танишув чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ёш фигурали учувчиларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилдилар.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"