АҚШда дронларга қарши мудофаа заифлиги тан олинди
Бу ҳақда Конгресс аъзоси маълум қилди.

АҚШ Қуролли Кучларида дрон таҳдидига қарши етарли даражада ҳимоя воситалари мавжуд эмас. Бу ҳақда Конгресс Вакиллар палатаси аъзоси Майкл Маккол Фох Невсъга берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ дронларга қарши самарали чораларни ишлаб чиқиши шарт, чунки келажакдаги урушлар айнан шу технологияларга таяниши кутилмоқда.
6 июнь куни президент Доналд Трамп ушбу таҳдидга қарши чора сифатида учувчисиз қурилмаларни ишлаб чиқаришни кучайтириш ва ҳимояни яхшилашга доир фармонлар имзолади. Оқ уй баёнотида душман кучлар ва жиноятчиларнинг дронлардан тобора кўпроқ фойдаланаётгани қайд этилган.







