Ўзбекистон

Самарқандда ота фарзандлари учун алиментни олдиндан тўлади

Масъулиятли ота фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алиментини тўлиқ тўлади.

Самарқандда ота фарзандлари учун алиментни олдиндан тўлади

 

Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро фарзандларининг моддий таъминоти учун тўланиши керак бўлган алимент пулини тўлиқ олдиндан тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2023 йил 12 февралдаги Самарқанд шаҳар фуқаролик судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор С.Д. вояга етмаган икки нафар фарзанди учун собиқ турмуш ўртоғи Ш.A. фойдасига алимент тўлашга мажбур бўлган.

 

Ота ўз мажбуриятини чуқур англаб, болалари 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган жами алимент суммасини собиқ турмуш ўртоғи билан келишган ҳолда олдиндан тўлашга қарор қилган ва бу ҳақда МИБнинг Самарқанд шаҳардаги бўлимига мурожаат қилган. Давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб чиқилган 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ собиқ турмуш ўртоғига тўлиқ равишда топширилган.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фуқаро газ ҳисоблагичининг фильтр қисмидан резина шланг орқали газ тармоғига уланган.

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

Киберфирибгарлар қўмита номидан кешбэк савдоси, сохта акциялар ва хавфли иловаларни тарқатмоқда.