Электрга ноқонуний уланган фуқаро жаримага тортилди
10 млн сўмлик зарар МИБ орқали ундирилган.

2024 йил 14 ноябр куни ўтказилган текширишда фуқаро Ж.Н. томонидан шартномасиз ва рухсатсиз равишда дала шийпонида электр энергияси тармоғига улангани аниқланди.
Текширув натижасида маълум бўлишича, фуқаро ноқонуний ҳаракати билан Косон туман электр таъминоти корхонасига 9 млн. 357 минг сўм зарар етказган.
Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг қарорига кўра, Ж.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси билан айбли деб топилиб, 2 млн. 260 минг сўм жарима жазоси тайинланди.
Бюронинг Косон туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари самарали амалга оширилди ва зарарни қоплаш таъминланди.







