Ўзбекистон

Исроилдаги ўзбекистонликлар учун Тошкентга чартер парвоз ташкил этилди

Акабадан чартер рейс бугун, 24 июнь куни амалга оширилади.

Исроилдаги ўзбекистонликлар учун Тошкентга чартер парвоз ташкил этилди

 

Ўзбекистонлик фуқароларни олиб келиш учун Иорданиядан Тошкентга чартер рейс амалга оширилади.

 

24 июнь куни Иорданиянинг Акаба шаҳридан Тошкентга махсус чартер рейси ташкил этилади. Бу парвоз Исроилда бўлган ўзбекистонлик фуқароларни ватанга қайтариш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

 

Элчихонанинг хабарига кўра, “Fly Khiva” авиакомпаниясининг FKH9902 рақамли чартер рейси 24 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 19:10 да Акабадан ҳавога кўтарилади ва Тошкентга 25 июнь куни соат 02:40 да етиб келади.

 

Элчихона фуқароларга чегарадан ўтишда хорижга чиқиш учун амалдаги паспорт ҳамда бошқа зарур ҳужжатлар бўлиши шартлигини эслатмоқда.

 

Шунингдек, авиабилет хариди, Иордания визасини расмийлаштириш, шунингдек, Тел-Авивдан Иордания чегарасигача бўлган трансфер хизмати юзасидан +972 53-556-5254 рақами орқали (WhatsApp орқали ҳам) мурожаат қилиш мумкин.

 

Элчихона парвоз вақти авиакомпания ёки маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига кўра ўзгариши мумкинлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Исроилдаги ўзбекистонликлар учун Тошкентга чартер парвоз ташкил этилди | Zamon.uz