Ўзбекистон

“Бири Қуёш, бири Ой”: “Катта” одамларнинг оддий ота-оналари

Божхона қўмитаси томонидан ноодатий эксклюзив фотокўргазма ташкил қилинди.

“Бири Қуёш, бири Ой”: “Катта” одамларнинг оддий ота-оналари

Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида мамлакатимизда илк бор “Бири Қуёш, бири Ой” номли эксклюзив фотокўргазма ташкил этилди. Мазкур кўргазма божхона хизмати тарихида илк бор ўтказилгани билан аҳамиятли бўлиб, ўзининг ўзига хос таъсирчанлиги билан томошабинларни жалб этмоқда. Унда юртимиз ҳудудларида хизмат қилаётган божхона ходимларининг ота-оналари акс этган 100 дан ортиқ фотосуратлар намойиш қилинмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Кўргазма, айни пайтда, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 25 мартдаги ПҚ-122-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Бу қарорда божхона ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, маънавий жиҳатдан рағбатлантириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган. Фотосуратларда фақат юз ва қиёфа эмас, балки ҳар бир инсоннинг руҳияти, ҳаёт тажрибаси, меҳнатга садоқати ва фарзанд тарбиясидаги сабр-тоқати муҳрланган.

 

 

 

 

 

 

 

Томошабинлар суратлар орқали божхоначи фарзандларининг ортида турган самимий, меҳнаткаш ва фидоий ота-оналар билан хаёлан юзма-юз келишади. Кўргазма жамоатчиликка кўп ҳам кўриниш бермайдиган божхона ходимларининг шахсий ҳаётига инсоний назар ташлаш имконини беради. Шунингдек, уларнинг ота-оналари – деҳқон, боғбон, шифокор, ўқитувчи, ҳунарманд, санъаткор, ҳарбий ва бошқа касб эгалари — жамиятга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган инсонлардир.

 

 

 

 

 

 

 

Кўргазманинг очилиш маросимида Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориев, фоторассомлар уюшмаси раиси Рустам Шарипов ва Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова иштирок этди. Актриса Зуҳра Ашурова томонидан ота-онани улуғлашга бағишланган таъсирли монологлар ижро этилди. Бу лаҳзалар меҳр ва эҳтиром билан тўлган онларга бой бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

Кўргазмада намойиш этилаётган фотосуратлар Божхона қўмитаси матбуот хизмати ҳудудий ҳаваскор тасвирчилари томонидан тасвирга олинган. Тадбирнинг “27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” арафасида ўтказилиши ҳам унинг маънавий юкини янада оширди. Шу куни малака ошириш учун пойтахтга жамланган божхона органларининг матбуот хизматлари ходимларига фаол хизматлари учун эсдалик дипломлари топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.