Ўзбекистон

Ўзбекистон ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига сайланди

Ушбу воқеа Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро дипломатияда эгаллаган мавқеи тобора ўсиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди ва мамлакатимизнинг кўп томонлама ҳамкорлик, исломий бирдамлик ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш принципларига содиқлигини намойиш этади.

Ўзбекистон ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига сайланди

2025 йил 21-22 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессияси бўлди. Сессия "Ислом ҳамкорлик ташкилоти дунё  ўзгариши шароитида" шиори остида ўтказилди.

 

Тадбирда ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари, ИҲТ раҳбарияти ва тузилмалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, илмий-тадқиқот марказлари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

 

 

 

 

Саммит давомида ИҲТ кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди, Истанбул декларацияси қабул қилинди.

 

Сессиянинг асосий натижаларидан бири 2025-2028 йилларга мўлжалланган муддатга ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг тўққиз нафар янги аъзоси сайлови ўтказилганидир. Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон вакили – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари, профессор Мирзатилло Тиллабоев уч йил муддатга ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига аъзо этиб сайланди.

 

Ушбу воқеа Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро дипломатияда эгаллаган мавқеи тобора ўсиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди ва мамлакатимизнинг кўп томонлама ҳамкорлик, исломий бирдамлик ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш принципларига содиқлигини намойиш этади. Бундан ташқари, бу натижа Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро институтлар билан ўзаро ҳамкорлигидаги муҳим босқич бўлиб, ИҲТга аъзо давлатларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончидан далолат беради.

 

 

 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссия ИҲТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий эксперт органи ҳисобланади. Ушбу Комиссия 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, уч йил муддатга сайланадиган 18 аъзодан иборат. Комиссия ИҲТга кенг кўламли масалалар, жумладан, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, ижтимоий адолат, озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, диний бағрикенглик ва инсонпарварлик муаммолари бўйича маслаҳатлар беради.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссия ўз фаолиятида ИҲТ Низоми ва ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Қоҳира декларациясига амал қилади. Ислом қадриятларини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро нормалар билан уйғунлаштиришга интилади.

 

Ўзбекистон вакили – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов 2018-2021 йилларда илк бор ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси аъзолигига сайланган. А. Саидов 2019 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияга раислик қилган ва ўша йили Тошкентда ушбу Комиссиянинг ёшлар ҳуқуқларига бағишланган 6-йиллик семинари ўтказилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси  Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари  М. Тиллабоев Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни ривожлантиришни мувофиқлаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишда муҳим роль ўйнаган. Унинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссия аъзолигига сайланиши бир вақтнинг ўзида касбий тажрибасининг эътирофи ва Ўзбекистоннинг миллий тажрибасини ислом дунёси майдонида тақдим этиш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича долзарб кун тартибини шакллантиришга ҳисса қўшиш учун стратегик имконият ҳамдир.

 

 

 

 

ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессияси қарорида Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссия фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди. Бу ўринда, жумладан, Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, исломофобияга қарши курашиш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини илгари суриш, диний бағрикенгликни таъминлаш ва дунёда содир бўлаётган воқеаларга инсонпарварлик билан муносабатда бўлиш масалалари ҳақида сўз бормоқда.

 

Янги технологияларни ҳуқуқий тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилиб, Сунъий интеллектни тартибга солиш принциплари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Жидда декларацияси қабул қилинди. Ушбу Декларация ислом дунёсида бундай турдаги илк ҳужжатдир.

 

Сессия қарорида акс этган муҳим воқеалар қаторида 2024 йил июнь ойида Ўзбекистон томонидан ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форум ҳам алоҳида қайд этилган. Форум мисолида мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича глобал мулоқотни ривожлантиришга ўз муносиб ҳиссасини қўшганлиги таъкидланган.

 

Ўзбекистоннинг аъзолиги ИҲТ Комиссияси фаолиятига Марказий Осиё минтақаси томонидан ҳам муносиб ҳисса қўшилиши имконини беради. Бу воқелик, шунингдек, ИҲТга аъзо давлатлар билан қонунчиликни такомиллаштириш, институционал ривожланиш, инсон ҳуқуқларига асосланган бошқарув ва таълим каби соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш учун қўшимча имкониятлар очади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиянинг тўлақонли аъзоси сифатида Ўзбекистон долзарб ташаббусларни илгари суриш ва умумий қадриятларга асосланган конструктив мулоқот учун янада салмоқли платформага эга бўлади.

 

custom img

Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган далаларни ёққан 172 киши жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларга жами 212,5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Табиатга етказилган зарар 652,3 миллион сўм этиб баҳоланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан юқори ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарийб 400 минг ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш қўлланилган.

custom img

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар 13 июлдан бошланиб, ҳудудларга қараб 15–18 июлгача амал қилади.

custom img

Ўзбекистонликлар 5 ойда соғлиқни сақлаш хизматларига 9,1 трлн сўм сарфлади

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

custom img

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг мурожаати

Иштирокчилар форумда қабул қилинган қарорлар дунё халқлари ўртасида ўзаро англашув, адолат ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"