Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди
Масъул шахслар тезкор тадбирда қўлга олинган.

Хоразм вилоятида икки нафар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимининг фуқароларни алдаб, пул олиш ҳолати фош етилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, улар ишга жойлаштириш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш баҳонасида пора талаб қилган.
Тупроққалъа тумани ФВБ ходими фуқаро ишончига кириб, уни Хоразм вилояти ФВБга ишга жойлаштириш евазига 1500 AҚШ доллари сўраган. У олдиндан 400 доллар ва 1,3 миллион сўм олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шовот тумани ФВБ ходими еса танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, евазига 1400 доллар ва 1,3 миллион сўм олган. Ҳолат ҳужжатлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ФВВ ходимларига нисбатан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







