Жаҳон

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди



Қирғизистоннинг Манас шаҳридаги Интимоқ қишлоғида қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири оғир жароҳат олди.


Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин 22 ноябрь куни соат 20:38 атрофида А. Каримбеков кўчасидаги қурилиш объектида юз берган. Уни ўчириш учун учта ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб этилган. Ёнғин соат 21:45 га қадар бартараф этилган.


Ҳодиса оқибатида уч киши жабрланган. Уларнинг барчаси қурилиш майдонида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Икки киши углерод оксидидан заҳарланиш оқибатида вафот этган, яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.


Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

Сан-Франсискода сув сатҳи 262 сантиметргача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса вақтида корхонада қарийб 300 нафар ишчи бўлган.

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

Ҳукумат Boeing 747 самолётини ҳам ўз ичига олган иккита лайнерни ҳар бирини 900 минг доллардан сотувга қўйди.

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

Самолётларнинг оғирлиги ва мувозанатини ҳисобловчи тизимдаги носозлик 7,8 мингдан ортиқ рейсга таъсир кўрсатди.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.