Ўзбекистон

Қишлоқ хўжалигига тўғридан-тўғри инвестициялар рағбатлантирилади

Хорижий инвесторлар энди ерга ҳам сармоя киритади.

Қишлоқ хўжалигига тўғридан-тўғри инвестициялар рағбатлантирилади

 

Ўзбекистон Президенти томонидан “Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди. Ҳужжат билан хорижий сармоядорлар учун яна бир янги йўналиш – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш соҳаси инвестициялар учун имтиёзли тармоқлар рўйхатига киритилди.

 

Бу дегани, эндиликда хорижий инвесторлар Ўзбекистон ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланишда солиқ ва кредит имтиёзларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

 

Имтиёзли йўналишларга қишлоқ хўжалиги ҳам қўшилди.

 

Ҳозиргача хорижий инвестициялар учун имтиёзлар қуйидаги соҳаларда амал қилган:

  • Радиоэлектрон ва компьютер саноати,
  • Енгил саноат (газлама, пойабзал, тикувчилик, тери маҳсулотлари),
  • Ипакчилик,
  • Қурилиш материаллари,
  • Паррандачилик,
  • Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш (ичимлик ва тамаки бундан мустасно),
  • Гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш,
  • Кимё ва фармацевтика саноати.

 

Эндиликда уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўналиши ҳам қўшилди.

 

Чорвачилик учун кредит енгилликлари

 

Фармон асосида чорвачилик учун озуқабоп экинлар етиштираётган қишлоқ хўжалиги субъектларига – фермер ва деҳқон хўжаликларига – ҳар бир гектар учун 15 миллион сўмгача имтиёзли кредит берилади. Бу маблағлар 6 ой муддатда, Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган фоизда (2 фоизи банк маржаси) ажратилади.

 

Солиқ кодексида белгиланган алоҳида имтиёзлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг 1–3 тоифадаги туман ва шаҳарларидан ташқари, қолган барча ҳудудлардаги сармоядорларга татбиқ этилади.

 

Президент фармонида таъкидланишича, бу ўзгаришлар мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасига сармоя жалбини кенгайтириш, шунингдек, хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"