Ўзбекистон

Пенсиялар электрон ҳисобланади: янги онлайн хизмат йўлга қўйилади

“Менинг пенсиям” хизмати орқали фуқаролар пенсия миқдорини олдиндан билишлари мумкин.

Пенсиялар электрон ҳисобланади: янги онлайн хизмат йўлга қўйилади

Ўзбекистонда фуқаролар пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш имкониятига эга бўлишади. Бу “Менинг пенсиям” деб номланган янги онлайн хизмат орқали амалга оширилади. Тизим 2026 йил 1 декабрдан бошлаб ишга туширилади.

 

Президентнинг тегишли фармонида пенсия ва ғазначилик тизимларини рақамлаштириш, хизматларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш бўйича қатор топшириқлар белгиланган. Жумладан, пенсия таъминотига оид барча хизматлар проактив ва интерактив бўлиб, аҳоли мурожаатисиз автоматик кўрсатилади.

 

Шунингдек, “Рақамли ғазна” тизими орқали бюджет жараёнлари автоматлаштирилади. 2026 йил 1 июлдан бошлаб мазкур тизим ишга туширилади.

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 миллион нафарга етган. 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилиши белгиланган.

 

Энг кам миқдордаги пенсия ва нафақалар (ойлик ҳисобда):

 

Ногиронлик пенсияси: 1 012 000 сўм

 

Ёшга доир пенсия (энг кам): 918 000 сўм

 

Меҳнатга лаёқатсизлар учун нафақа: 1 012 000 сўм

 

Боқувчисини йўқотганлар учун нафақа: 820 000 сўм

 

Уруш қатнашчилари учун пенсия: 4 462 000 сўм

 

 

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори: 471 000 сўм (2025 йил 1 июлдан).

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Пенсиялар электрон ҳисобланади: янги онлайн хизмат йўлга қўйилади | Zamon.uz