Ўзбекистон

Қашқадарёда оилавий можаро фожиа билан якунланди

Эрини пичоқ билан ўлдирган аёлга суд ҳукми ўқилди.

Қашқадарёда оилавий можаро фожиа билан якунланди

Қашқадарёда эрини ошхона пичоғи билан ўлдирган аёлга суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди аёлни айбдор деб топиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

 

Аниқланишича, воқеа аввалроқ аёлнинг турмуш ўртоғи томонидан талаба қизи ва ўзига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатилганидан кейин содир бўлган. Эркак 8 йиллик меҳнат муҳожирлигидан сўнг уйга қайтиб, меҳмонлар иштирокидаги зиёфат чоғида аёлини ва қизини хиёнатда айблаб, оғир ҳақорат қилган.

 

Аёлнинг айтишича, воқеа куни кечаси яна жанжал бошланган. У ўзини ва қизини ҳимоя қилиш мақсадида, жаҳл устида эрининг бўйин қисмига икки марта пичоқ билан зарба берган.

 

Суд жараёнида аёл қилган ишини тан олиб, “Мен эримдан ҳаётим учун хавфсирадим. У мени ўлдирмоқчи бўлди. Мен атайлаб қилмаганман”, деган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"