Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда иссиқ ҳаво давом этади

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 42 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бугун Ўзбекистонда иссиқ ҳаво давом этади

"Ўзгидромет" Ўзбекистонда 1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Қайд этилишича, бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи ҳудудларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат аксар вилоятларда 36-42 даража атрофида бўлади.

 

Жумладан:

 

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Кечаси 21-23 даража, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан эсади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража атрофида бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгариб туради. Кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол баъзида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"