Ўзбекистон

Ҳажга борган 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Бунга жазирама ва сурункали касаллик сабаб бўлган.

Ҳажга борган 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

2025 йилги Ҳаж мавсумида 8 нафар Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонида вафот этди. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Таъкидланишича, жорий йилдаги “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо этишлари таъминланди.

 

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг соғлиқлари ва сиҳат-саломатликларига алоҳида эътибор қаратиш масаласида Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилишига қарамай, бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар зиёратчи Саудия Арабистонида вафот этди.

 

“Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ватандошимиз ушбу мамлакатда оламдан ўтди”, дейилади хабарда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фуқаро газ ҳисоблагичининг фильтр қисмидан резина шланг орқали газ тармоғига уланган.

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

Киберфирибгарлар қўмита номидан кешбэк савдоси, сохта акциялар ва хавфли иловаларни тарқатмоқда.