Спорт

Ўзбекистонлик 5 нафар гроссмейстер FIDE рейтингида топ-100 таликдан жой олди

Рейтингда Нодирбек Абдусатторов 7-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистонлик 5 нафар гроссмейстер FIDE рейтингида топ-100 таликдан жой олди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2025 йил июль ойига мўлжалланган янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонлик 5 нафар шахматчи дунёнинг энг кучли 100 шахматчиси рўйхатига киритилди.

 

Энг юқори натижани Нодирбек Абдусатторов қайд этиб, у 2771 рейтинг очкоси билан 7-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич унга кучли еттиликдан жой олиш имконини берди.

 

Рейтинг пешқадами эса, аввалгидек, норвегиялик собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен бўлиб, унинг ҳисобида 2839 балл мавжуд. Кучли учликдан яна америкалик Ҳикару Накамура (2807) ва Фабиано Саруана (2784) ҳам жой олган.

 

Амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу 2776 балл билан 6-ўринда бормоқда.

 

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг жаҳон топ-100 рейтингидаги ўринлари қуйидагича:

 

7-ўрин — Нодирбек Абдусатторов (2771)

 

25-ўрин — Жавоҳир Синдаров (2722)

 

48-ўрин — Рустам Қосимжонов (2675)

 

59-ўрин — Нодирбек Ёқуббоев (2663)

 

76-ўрин — Шамсиддин Воҳобов (2650)

 

Бу натижалар Ўзбекистон шахмат мактабининг жаҳон миқёсида тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.