Жаҳон

Туркияда вирус хавфи боис барча чорва бозорлари ёпилди

Вирус аниқланган ҳудудларда карантин эълон қилинган.

Туркияда вирус хавфи боис барча чорва бозорлари ёпилди

Туркия оёқ ва оғиз касаллиги вируси тарқалиши туфайли бутун мамлакат бўйлаб чорва бозорлари фаолиятини вақтинча тўхтатди. Касаллик бемор ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш орқали одамларга юқиши мумкин.

 

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш бош бошқармаси барча 81 вилоятдаги бўлимларга шошилинч тарзда кўрсатма юборди. Унда Қурбон ҳайити ортидан вирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани қайд этилган.

 

Вирус аниқланган ҳудудларда карантин эълон қилинди. Расмийларга кўра, қисқа муддатда барча ҳайвонларни тўлиқ эмлашнинг иложи йўқ. Шунинг учун чорва савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат вақтинча тўхтатилди.

 

“Ҳайвонлар ва одамлар ҳаракатининг фаоллиги касаллик тарқалишини кучайтириши мумкин. Шунинг учун барча чакана савдо нуқталарини огоҳлантиришгача ёпишни сўраймиз”, — дейилади расмий баёнотда.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"