Ўзбекистон

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновлари кенгаймоқда

Пекин ва Урумчидан Тошкентга доимий рейслар йўлга қўйилади.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновлари кенгаймоқда

Хитойнинг йирик авиаташувчиси — Air China авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиапарвозларни амалга ошириш учун расмий рухсатнома олди. Бу ҳақда “Ўзавиация” агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, 1994 йил 19 апрелда имзоланган Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида Air China компаниясига Пекин–Тошкент–Пекин ва Урумчи–Тошкент–Урумчи йўналишларида мунтазам авиапарвозлар учун фойдаланиш рухсатномаси берилган.

 

Парвозлар Boeing-737-800/8 (MAX) ва Airbus-330-300/200 самолётларида амалга оширилади.

 

Аввалроқ хабар берилганидек, Uzbekistan Airports июль ойидан бошлаб мазкур ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига 3 марта парвозларни йўлга қўйган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим амалда.

 

Ҳозирги вақтда икки давлат ўртасида 5 та авиакомпания – Uzbekistan Airways, Қанот Шарқ, Centrum Air, China Southern Airlines ва Loong Air томонидан ҳафтасига жами 29 та тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилмоқда.

custom img

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди

Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

custom img

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

custom img

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"