Ўзбекистон

Катта кредит ваъдаси ортидаги фирибгарлик фош бўлди

Тошкентда фуқарога 3 млн доллар кредит олиб бермоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди.

Катта кредит ваъдаси ортидаги фирибгарлик фош бўлди

Тошкент шаҳрида савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари бўлган, илгари судланган аёл яна жиноят устида қўлга тушди. У Қибрай туманида яшовчи фуқарога ўзининг “алоқадор танишлари” ёрдамида банкдан 3 миллион АҚШ доллари кредит олиб беришини ваъда қилган.

 

Бунинг эвазига у кредит маблағининг 33 фоизини — 990 минг долларни сўраган. Аёл олдиндан 150 минг долларни олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.

 

Суриштирув давомида аёл билан бирга ҳаракат қилган бошқа шахс ҳам аниқланди. У Урганчда яшовчи 1983 йилда туғилган эркак бўлиб, ўзини банк ходими сифатида таништириб, фуқарога кредитни ажратишга ваъда берган.

 

Ҳар иккала гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ишлари давом этмоқда.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Фарғонада ота алимент эвазига Cobalt берди

Маълум бўлишича, эркакнинг алиментдан 83 млн қарзи бўлган.

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Тошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди

Ўзбекистон–Россия III медиа форумида 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда. Тадбир доирасида медиа ҳамкорлик, ахборот хавфсизлиги ва рақамли технологиялар муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилгача мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Мамлакатда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд.