Ўзбекистонда поездлар тезлигига чеклов ўрнатилмоқда
Шу сабабли поездлар манзилга кечроқ етиб боради.

Республикада кескин иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда, шунга кўра йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бу ҳақида “Темирйўлэкспресс” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 3-5 июль кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 даражагача кўтарилади.







