Ўзбекистон

Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдирган шахс топилди

Гумонланувчи қабристонда яшириниб ётган ҳолатда топилган.

Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдирган шахс топилди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида хизмат бурчини адо этаётган вақтда ҳалок бўлган ҳудуд профилактика инспектори — катта лейтенант Абдурасул Абдувалиевнинг ўлимига сабабчи бўлган 65 ёшли ЙХолбозоров ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Воқеа 2025 йил 1 июль куни «Юксалиш» маҳалласида юз берган. Маст ҳолатда ўз яқинларига пичоқ билан таҳдид қилаётган фуқарога нисбатан чора кўриш вақтида, А. Абдувалиев кўкрагига оғир тан жароҳати олган. Шифохонага олиб кетилаётган пайтда у вафот этган. Ушбу мудҳиш воқеа жамоатчилик орасида катта резонанс уйғотди.

 

Гумонланувчи ЙХолбозоров воқеадан сўнг дарҳол қочиб, қидирувга берилди. 4 июль куни эрталаб соат 06:30 ларда у "Юксалиш" маҳалласидаги "Сўқолоқ" қабристонида, маккажўхори поясида яшириниб ётган ҳолатда топилди. Уни қўлга олиш жараёнида ўз жонига суиқасд қилишга уринган — қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган. Тез ёрдам кўрсатилганидан сўнг у шифохонага ётқизилган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "г" банди — яъни “хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсни қасддан ўлдириш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот учун, жиноят кодексига кўра, ушбу моддада назарда тутилган жиноят 15 йилдан 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан баҳоланади.

 

Ички ишлар вазирлиги жиноятчини топиш ва қўлга олишда кўмак берган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"