Ўзбекистон

Чилонзорда 100 та янги лойиҳа амалга оширилиб, 3 мингта иш ўрни яратилади

Шавкат Мирзиёевга Чилонзор туманининг саноат салоҳияти тақдимот қилинди.

Чилонзорда 100 та янги лойиҳа амалга оширилиб, 3 мингта иш ўрни яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги саноат ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

 

Мазкур ҳудуд Бешқўрғон ва Тирсакобод маҳаллалари ҳудудида жойлашган бўлиб, 320 гектар майдонни эгаллаган. Кичик саноат зонаси мақомидаги ушбу мажмуа Президентнинг 2023 йил 3 июлдаги қарори асосида ташкил этилган. Унга мувофиқ, транспорт, муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмасининг яхшилангани саноат ва тадбиркорлик ривожига замин яратди. 

 

Бу ерда халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилди. Ҳозирги кунда бундай корхоналар сони 531 тага етди. Уларда яратилган иш ўринлари сони эса 20 мингтага яқинлашди. Йиллик ишлаб чиқариш салоҳияти ҳам кам эмас – 6 триллион 800 миллион сўм. Жорий йилда ҳудуддаги 50 та корхонада 180 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Илгари Чилонзорда ҳеч қачон бундай кўрсаткичлар бўлмаган.

 

Давлатимиз раҳбари ушбу ҳудуддаги “Tarleplast” корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. 

 

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион доллар. Корхонага Европанинг етакчи компанияларидан 12 турдаги замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Натижада бу ерда йилига 90 минг тонна темир қувур ва пўлат профиллар ишлаб чиқариш имкони яратилди. Бу маҳсулотларни пулга чаққанда 900 миллиард сўм дегани. Корхонада 120 га яқин киши доимий иш билан таъминланди.

 

Аҳамиятлиси, юқори босимга ва ташқи таъсирларга чидамли қувурлар тури, ҳажми ва нархи бўйича рақобатбардош. Бунинг тасдиғини ўтган йили 4 миллион долларлик маҳсулот Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби мамлакатларга экспорт қилинганида ҳам кўриш мумкин. Энди сотув географиясини янада кенгайтириш мўлжалланган.

 

Давлатимиз раҳбари мазкур индустриал ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирди. Яқин истиқболдаги саноат лойиҳалари тақдимот қилинди.

 

Жумладан, кўп қаватли ишлаб чиқариш биноси ва мономарказ ташкил этилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида ҳудудда яна 100 та янги лойиҳа амалга оширилади, қўшимча 3 мингта иш ўрни яратилади. Лойиҳалар қурилиш, фармацевтика, электротехника, полиграфия, автомобилсозлик, тикув-трикотаж ва қандолатчилик каби йўналишларни қамраб олган.

 

Президентимиз тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлаш, иш ўринларини кўпайтириш ҳамда хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

custom img

“Damas”да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи аввал маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани аниқланган.

custom img

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Хива — Бухоро — Хива йўналишида 9 сентябрдан, Бухоро — Тошкент — Бухоро йўналишида эса 14 сентябрдан янги электропоездлар қатнай бошлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"