“PSJ” “Real”ни янчиб ташлади
“Real Madrid” мусобақани ярим финал босқичида якунлади.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида Парижнинг “PSJ” клуби Мадриднинг “Real” жамоасини 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Учрашув АҚШнинг “MetLife” стадионида бўлиб ўтди.
Ўйин 6-дақиқада Фабиан Руиснинг голи билан бошланди, 9-дақиқада Усмон Дембеле фарқни икки бараварга оширди. 24-дақиқада Руис яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди. 87-дақиқада Гонсалу Рамуш якуний натижани ўрнатди — 4:0.
Мазкур ғалаба “PSJ”ни финалга олиб чиқди. Ҳал қилувчи баҳс 13-июль куни бўлиб ўтади, унда Париж клуби Англиянинг “Челси” жамоаси билан тўқнашади.
“Real Madrid” эса мусобақани ярим финал босқичида якунлади.







