Спорт

Қозоғистонда спортчиларга сўкиниш тақиқланади

Янги спорт этикаси низоми спортчилар хулқ-атворига қатъий чекловлар киритмоқда.

Қозоғистонда спортчиларга сўкиниш тақиқланади

Қозоғистонда спортчиларга, мураббийларга ва ҳакамларга сўкиниш, диний эътиқодини очиқ намойиш этиш ва бошқаларни диний фаолиятга ундаш тақиқланади. Бу ҳақда 2025 йил 8 июль куни эълон қилинган Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Эрбол Мирзабосиновнинг буйруғида маълум қилинди.

 

Буйруққа кўра, янги “Спорт этикаси тўғрисидаги низом” спортчиларнинг одоб-ахлоқ меъёрларини тартибга солади. У икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда асосий тушунчалар — мураббий, ҳакам, спорт этикаси ва бошқалар — изоҳланади. Иккинчи бўлим эса спортчиларнинг ва бошқа иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи қоидалардан иборат.

 

Асосий чекловлар:

 

Сўкиниш, рақиб ёки ташкилотчиларга ҳурматсизлик;

 

Диний рамзларни очиқ намойиш этиш ва миссионерлик фаолияти билан шуғулланиш;

 

Тренинглар ёки мусобақалар ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилиш;

 

Спиртли ичимлик истеъмоли ёки ижтимоий ахлоққа зид ҳаракатлар;

 

Сиёсий чиқишлар, камситиш ёки таҳдидлар.

 

Шунингдек, спортчилардан давлат мадҳияси чоғида ахлоқий тартибга риоя қилиш, ҳакамлар билан тортишмаслик, оммавий ахборот воситалари билан ҳурмат асосида мулоқотда бўлиш ва ижобий намунали хулқ кўрсатиш талаб этилади.

 

Ҳужжат расмий равишда эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

custom img

Ўзбек ҳимоячиси: Беҳруз Каримов Швейцариядаги илк голини урди

“Lugano” қолдирилган тур учрашувида “Санкт-Галлен”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам гол урди.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

custom img

Месси Испаниянинг “Элденсе” клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Аргентиналик футбол юлдузи Испания профессионал футболидаги инвестицияларини кенгайтирмоқда.

custom img

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"