Ўзбекистон

Бу ҳафта Ўзбекистонда иссиқ кучаяди

Жуда иссиқ об-ҳаво шанба кунигача давом этади.

Бу ҳафта Ўзбекистонда иссиқ кучаяди

Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иқлимий меъёрга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳарорат +36...+39 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида +40...+42 даражагача бўлади.

 

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди. Жуда иссиқ об-ҳаво даври шанба кунига қадар давом этади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40...+42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +43...+44 даражагача кўтарилади.

 

Шу кунларда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. 14-16 июль кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.

 

Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 14-16 июлда кечалари +22...+24 даража, кундуз кунлари +37...+39 даража бўлади. 17-19 июлда ҳарорат кечалари +25...+27 даражагача, кундуз кунлари +40...+42 даражагача кўтарилади.

custom img

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди

Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

custom img

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

custom img

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"